«Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ахборот хавфсизлиги муаммолари» республика миқёсидаги илмий-техник семинар

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;

Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON.UZ” ДУК;

 

Семинарнинг мақсади ва вазифалари ахборот хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш йўллари ва тамойилларини ўрганиш, семинар иштирокчиларини ахборот хавфсизлигининг турли таҳдидлари билан таништириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашда ташкилий, ҳуқуқий, аппарат-дастурий ва  криптографик усул ҳамда воситаларнинг аҳамиятини муҳокама этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик йўналишларини белгилашдан иборат.

Сизларни семинарда қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этишга таклиф қиламиз:

-    ахборот хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

-    ахборот хавфсизлиги соҳасида стандартларнинг роли ва уларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш йўллари;

-    корхона ва ташкилотларнинг хавфсизлик сиёсати;

-    мобил алоқа тармоқларининг ахборот хавфсизлиги;

-    ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари;

-    ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг дастурий-аппарат воситалари;

-    Ўзбекистон Республикасида очиқ калитлар инфратузилмасини ривожлантиришнинг долзарблиги;

-    истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида электрон ҳужжат алмашинувининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар;

-    ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг аппарат-дастурий воситалари;

-    ахборотни криптографик ҳимоялашнинг аппарат ва дастурий таъминотли воситалари қўлланилишининг асосий йўналишларининг таҳлили;

-    миллий криптографик тизимлар ва уларнинг имкониятлари;

-    ахборотни ҳимоя килишнинг самарали воситаларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Манфаатдор идора ва ташкилотларнинг мутахассисларини мазкур семинарнинг йўналишлари бўйича ўз маърузалари, фикр ва мулоҳазалари билан маърузачи ва тингловчи сифатида қатнашишга таклиф қиламиз.

Семинар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш шаклини тўлдириш ва 2020 йил 20 октябргача қуйидаги манзилга юбориш лозим:

Тошкент ш., 100202, Боғишамол кўчаси, 7а, «UNICON.UZ» ДУК, Мурожаат учун телефонлар: (998 71) 235-93-80, факс (998 71) 235-93-09, электрон манзил: о.ahmedova@unicon.uz.

Семинарда маъруза билан иштирок этувчилар учун маъруза тезислари 2020 йил
20 октябргача, маърузанинг тўлиқ матни ва тақдимот материалларини 2020 йил 23 октябргача  юқоридаги манзилга юбориш сўралади.

 

Семинар иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш шакли тасвир кўринишида матн ичида тақдим этилган.

 


Дата: 2020-10-13 06:35:23