Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сонли Қонуни билан мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилган.
Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати Қонунга мувофиқ Республикада коррупциянинг олдини олиш бўйича маьсул идоралар ҳисобланади. Шунингдек, Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатишини ташкиллаштиради.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги 2020-йил 27-майда қабул қилинган Фармонда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишга эьтибор қаратилган.
Коррупция (лот. Corrumpere — бузмоқ) бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ривожланишга тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отишига шароит яратиб беради.
Коррупциянинг ривожланиши бўйича тадқиқот олиб борган мутахассислар иллатни юзага келтирувчи омиллар сифатида қуйидаги кўрсатади:
- қонунлар талқининг хилма-хиллиги;
- аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги;
- сиёсий вазиятнинг нотинчлиги;
- ижро ҳокимияти бирлиги тамойилинининг бузилиши;
- аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки;
-давлат ва хусусий секторида хизмат қилаётганлар даромадининг номутаносиблиги;
- иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши;
- инфляциянинг юқори даражаси;
- мамлакатда бошқарув тузулмаларининг аҳолидан узилиб қолганли;
- ва бошқа омиллар.
Жаҳонда коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
Ички назорат — бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар яратишни тақазо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички этикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир.
Ташқи назорат — бу усулда ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг мустақиллигини ошириш назарда тутилиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилади.
Коррупцияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики фақатгина жиноий қонунчиликни оғирлаштириш йўли билан бу сальбий иллатга қарши курашиб бўлмайди.
Коррупция иқтисодиёт ривожи, қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига жуда катта миқдорда зарар келтиради.
“UNICON.UZ” ДУК - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида бу иллатнинг олдини олиш мақсадида ходимларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш ва корхона тамонидан кўрсатилаётган хизматларни тақдим этишда коррупцияни олдини олиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқла.
“UNICON.UZ”◦ДУК томонидан кўрсатилаётган хизматлар электрон кўринишда амалга оширилмоқда, хизматлар дастурий махсулотлар асосида бажарилмоқда, рахбарлар ва ходимлар ўртасида турли ташкилотлардан малакали мутахасислар жалб қилиниб, хизмат ва муомала маданиятини ошириш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш, коррупциянинг жирканж оқибатлар, ҳамда уларни бартараф этиш бўйича давра суҳбатлари ўтказилмоқда.