2020 йил 29 октябр куни бўлиб ўтган «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ахборот хавфсизлиги муаммолари» мавзуидаги видеоконференцалоқада турли вазирлик, идора, ташкилотлар ва ОЎЮдан келган турли даражадаги 100 тача мутахассис, ёш олимлар, магистрант ва талабалар ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этди: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ХТВ, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, «UNICON.UZ» ДУК, Мудофаа Вазирлиги, ИИВ, «ЭМММ» ДУК, Ўзбектелеком ва унинг филиаллари, ТАТУ ва унинг филиаллари, “Ўзбекистон почтаси”, ЎзР миллий банки, АТ “Алоқабанк”, Узмобайл, “Coscom” МЧЖ, “UMS” МЧЖ, “Unitel” МЧЖнинг Сирдарё вилояти бўлими ва бошқалар.
Видеоконференцалоқа пайтида ахборот хавфсизлигини ривожлантириш соҳасидаги масалалар кенг муҳокама қилинди. Семинар қатнашчилари семинарни ўтказилиши долзарблигини таъкидладилар ва қуйидаги қарорлар қабул қилинди:
Қабул қилинган тавсиялар қуйидаги ташкилотлар, вазирлик ва идораларнинг кейинги иш фаолиятида қўлланилиши мумкин: МХХ, ИИВ, мобиль алоқа операторлари, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги қўшма корхоналар, магистр ва изланувчилар, ёш мутахассислар ва бошқа вазирлик ва идоралар.