«Замонавий радиоалоқа технологиялари ва уларни қўллаш аспектлари» республика миқёсидаги илмий-техник семинари натижалари ҳақида

2020 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON.UZ” ДУК томонидан ташкил қилинган «Замонавий радиоалоқа технологиялари ва уларни қўллаш аспектлари» мавзусига бағишланган Республика илмий-техник семинар видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар Академияси, Ички  ишлар вазирлиги, Мудофаа Вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, “ЭМММ” ДУК, “РРТМ” ДУК ва Олий ўқув юртларидан шунингдек, мобиль алоқа операторлари “Coscom” МЧЖ, “Mobiuz” МЧЖнинг жами 60 га яқин мутахассислари, ёш олимлари, магистрант ва талабалари  иштирок этдилар.

Семинарни “UNICON.UZ” ДУК директорининг ўринбосари Азимов Улуғбек Музаппарович кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирни самарали, баҳс-мунозараларга бой, фаол ижодий муҳитда ўтишини тилади.

Видеоконференцалоқада радиочастота спектридан фойдаланишни халқаро тартибга солиш, масофадан назорат қилиш ва бошқариш, рақамли телевидение ва радиоэшиттиришни ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт инфратузилмаси учун симсиз технологиялар, юқори платформадаги станциялардан фойдаланиш, учувчисиз учиш аппаратлари, радиоастрономия станциялари фаолиятининг радиочастота спектридан фойдаланиш жиҳатлари, радиоэлектрон қурилмалар ишлашининг мониторинги ва бошқа масалалар бўйича қизиқарли мавзулар бўйича маърузалар қилинди.

Семинар қатнашчилари мазкур тадбирнинг ўтказилиши бугунги кунда жуда хам долзарблигини таъкидладилар ва қуйидаги қарорларни қабул қилдилари:

- GSM тармоқлари орқали масофадан туриб бошқариш, мониторинг қилиш ва назорат қилиш тизимини патентлашни амалга ошириш;

- режага асосан 2023 йилги Радиоалоқа ассамблеяси ва Бутунжахон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик кўриш ишларини жадаллаштириш;

- аналог телевизион узагичларни модернизация қилиб рақамли телевидение сигналларини узатишга созлаш бўйича тадқиқот ишлари якунига етгач, Вазирликка таклиф киритиш;

- 174 – 230 МГц радиочастота полосасида республикада DAB+ стандартидаги ер усти рақамли радиоэшиттириш тизимини жорий қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

- Жиззах вилоятининг Суффа платосида барпо этилаётган РТ-70 радиоастрономия станциясини иш фаолиятини яхшилаш ва турли хилдаги радиохалақитларни бартараф этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;

- олиб борилаётган ишларда радоалоқани ривожлантириш масалалари билан бирга, электромагнит хавфсизлик ва электромагнит экология масалаларига хам кўпроқ эътибор қаратиш;

- электромагнит мослашуви марказининг мониторинг тизимини янада ривожлантириш;

- учувчисиз учиш аппаратларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда парвозлар хавфсизлигини чуқур ўрганишни йўлга қўйиш.

Қабул қилинган ҳулоса ва тавсиялар келажакда нафақат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида балки бошқа тегишли соҳаларда хам кенг қўлланилиши ва иш фаолияти унумдорлигининг ошишига хам замин яратади.


Дата: 2020-11-09 10:26:36