“UNICON.UZ” ДУКда байрам шукуҳи

Ҳар бир корхонада бўлгани каби, “UNICON.UZ” ДУКда ҳам ўзига хос анъаналари бор. Шулардан бири, йил охирида Марказда фаолияти юритиб келаётган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиришдир. Маълумки, юқори иқтисодий кўрсаткичларга ижтимоий йўналтирилган ёндашув билан эришиш самарали ҳисобланади.

Байрам олди Марказ маъмурияти ва касаба уюшмаси биргаликда ходимлар ва уларнинг фарзандаларини кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, уларга совғалар улашди. Хусусан, ходимлар оилавий байрамни кўнгилдагидек ўтказишлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва болажонлар учун ширинликлар улашилди.


Дата: 2020-12-29 06:31:38