20 январь куни АКТга ихтисослаштирилган таянч мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бухоро шаҳридаги 7-ўрта мактаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан АКТга ихтисослаштирилган таянч мактабга айлантирилди.
"UNICON.UZ" ДУК томонидан ҳомийликка олинган мактаб керакли жиҳозлар билан таъминланди, барча шароитларни яратиш бўйича ишлар олиб борилиб, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган синфлар, робототехника хонаси ва рақамли кутубхона яратилди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, UNICON.UZ директори Махсум Маҳмудов, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Баҳром Зияев, IT-Парк директори Фарҳод Ибрагимов ва жамоатчилик вакиллари, ёшлар қатнашди.
Мактабнинг 5-синфига тест синовлари орқали қабул қилинган 28 нафар ўқувчилар орасидан энг юқори балл тўплаган 7 нафар ўқувчига ва «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида ғолиб бўлган 7 нафар ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan