Пробация бўлинмалари ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Мазкур хизматнинг янада самарали фаолиятини йўлга қўйиш, халқаро тажрибалардан андоза олган ҳолда янги инновацион тизимни яратиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишида халқчил фаолиятни амалга ошириш мақсадида илғор халқаро тажрибаларнинг ўрганилиши йўлга қўйилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сонли Қарорига асосан, “UNICON.UZ” ДУК томонидан Пробация хизматининг марказлашган электрон тизими яратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги пробация бўлинмалари ходимларига ишга туширилган электрон тизимнинг фаолияти ва афзалликлари хусусида ўқув семинар машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув семинар машғулотлари давомида ходимлардан электрон тизим билан иш олиб бориш юзасидан эгаллаган билимлари яна бир бор синовдан ўтказилиб, уларга “UNICON.UZ” ДУК томонидан сертификатлар топширилди.


Дата: 2021-01-27 14:17:58