Соҳага оид инвестиция йўналиши бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун- моҳиятини тушунтириш мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 29 январь куни “UNICON.UZ” - Фан- техника ва маркетинг тадкикотлари маркази давлат унитар корхонасида “Соҳага оид инвестиция йўналиши бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун- моҳиятини тушунтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида қуйидаги мавзулар бўйича тушунчалар бериб ўтилди:

1998 йил 24 декабрь 719-1-сон билан “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун, 2005 йил 14 декабрь ЎРҚ-11-сон билан “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун, Инвестиция қўйилмалари жараёнининг мазмуни Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги қонуни,

2015 йил 25 август ЎРҚ-392-сон билан “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги қонун, 2019 йил 9 декабрда “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмун- моҳияти ҳақида.

Инвестициянинг асосий турлари ва Ўзбекистон Республикаси доирасида IT йўналишида жалб қилинган инветиция миқдорлари ва лойиҳалари бўйича маълумот бериб ўтилди.


Дата: 2021-02-01 11:23:24