Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди

О‘z DSt 3205:2020 Телекоммуникациялар тармоқлари. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматларининг сифат кўрсаткичлари учун нормалар ва баҳолаш усуллари

(O‘z DSt 3205:2017 ўрнига)

(Ўзстандарт агентлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 05-1211-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 565-сон буйруғи)

O‘z DSt ISO/IEC 25010:2020 (ISO/IEC 25010:2011, MOD) Тизимлар ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Тизимлар ва дастурий таъминот сифатига қўйиладиган талаблар ва уни баҳолаш (SQuaRE). Тизимлар ва дастурий таъминот сифати моделлари

(Ўзстандарт агентлигининг 2020 йил 10 апрелдаги 05-1145-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 578-сон буйруғи)

О‘z DSt 1315:2009 га 2-сон ўзгартиш Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Схемаларда шартли график белгилашлар. Оптик-толали узатиш тизимлари компонентлари

(Ўзстандарт агентлигининг 2020 йил 25 мартдаги 05-1139-сон қарори,
АТК Вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 564-сон буйруғи) 2-III-2020

L 43 Сунъий интеллектга оид атамаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати

(АТК Вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги 677-сон буйруғи)

Сунъий интеллектни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида, талабалар, ўқитувчилар ва сунъий интеллект тадқиқотчилари учун мўлжалланган терминологик базани яратиш учун «UNICON.UZ» − Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси томонидан «Сунъий интеллектга оид атамаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати» ишлаб чиқилди. Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 750 тага яқин атамалар ва уларнинг таърифини ўз ичига олади. Луғатда ўзбек ва рус тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган. Луғатни тузишда хорижий техник адабиётлар ва маълумотномалардан ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилди.

L 44 Криптологияга оид атамаларнинг ўзбекча-русча изоҳли луғати

(АТК Вазирлигининг 2020 йил 11 январдаги 19-сон буйруғи)

Бу луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, шунингдек, «UNICON.UZ» – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасидаги бир гуруҳ криптология соҳаси мутахассисларининг меҳнати самарасидир.

Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 700 га яқин атамани ўз ичига олади. Луғатда рус ва ўзбек тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган.

Луғатдан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ишловчи мутахассислар, тегишли ихтисослик билан шуғулланувчи талабалар ва аспирантлар, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммолари билан қизиқувчиларнинг кенг оммаси фойдаланишлари мумкин.


Дата: 2021-02-23 07:46:29