Жорий йилнинг 25 март куни “UNICON.UZ” - Фан- техника ва маркетинг тадкикотлари маркази давлат унитар корхонасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида қуйидаги мавзулар бўйича тушунчалар бериб ўтилди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Муқадима, 6 бўлим, 26 боб
ҳамда 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби қуйидагича:
Бунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси жами депутатларининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонунлар билан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan