Жорий йилнинг 7 апрель куни “UNICON.UZ” - Фан- техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида “Далат тилида иш юритишга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида қуйидаги мавзулар бўйича тушунчалар бериб ўтилди:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида” 3561-Х1-сон қонуни 1989 йил 21 октябрда қабул қилиниб, 1995 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили хакида”ги Қонунга ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 167-1-сон конунига мувофик янги тахрирда кабул килинган. Мазкур конун 24 та моддадан иборат. Ушбу қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир, ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси худудида давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгилаб берилади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруратга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan