2021 йил 14 апрель куни “UNICON.UZ” ДУК Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
“UNICON.UZ” ДУК Илмий кенгаши мажлисини Илмий кенгаш раиси т.ф.н. директор Махсум Мубаширович Махмудов очиб берди. Кун тартибида асосан 4 та масала кўриб чиқилди.
Кун тартибининг 1-масаласи юзасидан Мультисервис тармоқлари илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Сайдиакбаров Сайдиахрол маъруза қилди.
Кун тартибининг 2-масаласи юзасидан Сертификатлаштириш органи етакчи муҳандиси Абдулазизова Гузалия Салихзяновна маъруза қилди.
Кун тартибининг 3-масаласи юзасидан Ахборот хавфсизлиги ва криптология илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Ахмедова Ойдин Пулатовна маъруза қилди.
Маърузачилар ўз маърузаларида илмий-тадқиқот ишининг мақсади ва ва вазифалари ва олинган асосий натижалар ҳақида гапириб ўтдилар.
Маърузачиларнинг ҳисоботлари бўйича Илмий кенгаш аъзоларидан профессор М. Мухитдинов, директорнинг биринчи ўринбосари Х. Хасанов ва Бош менежер Ж. Эльчиев ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Кун тартибидаги 4-масала юзасидан Илмий кенгаш котиби Ахмедова Ойдин Пулатовна маълумот бериб, бу лойиҳалар давлат аҳамиятига эга мақсадли лойиҳалар эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлигида ўтказиладиган Илмий-техник кенгашга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб ўтди.