Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасининг ҳозирги кундаги долзарб масалалари ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 23 апрель куни “UNICON.UZ” - Фан- техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида 28 апрель - Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасининг ҳозирги кундаги долзарб масалалари ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида “Uzbekistan airways” АЖ Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими бошлиғи К.Шадиева ҳамда “Uzbekistan airways” АЖ Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўлими муҳандиси Ф.Хамидуллаевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Сўз ўрнида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель - Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келинади.

Тадбир меҳмонлари қуйидаги мавзуларда маърузалари билан иштирок этишди:
- ХМТ (Халқаро меҳнат ташкилоти) томонидан ушбу куннинг таъсис қилинишига сабаб, бутун дунёда иш жойларида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланганлиги, унда норматив - ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги бир неча ҳужжатларни такомиллаштириш.


Дата: 2021-04-27 10:30:37