Ёш кадрлар ва раҳбар ходимлари ўртасида давра суҳбати

“UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида ёш кадрлар ва раҳбар ходимлари ўртасида ёшлар дастурини амалга ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат”, деган фикрига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларини беришди. Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, фуқаролик позициясини шакллантириш, малака ошириш, уларга қизиқ бўлган спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва бошқа долзарб масалалар ечими ўрганилди.


Дата: 2021-04-30 09:35:26