Жорий йилнинг 27 апрель куни “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида “Рақамлаштириш ва геоахборотга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда марказнинг АТ-архитектурани ишлаб чиқиш ва техник экспертиза илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Д. Ражабов тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда рақамлаштириш жараёнларини ривожлантиришга оид қонун ости ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 фeвpaлдaги “Axбopoт тexнoлoгиялapи вa кoммуникaциялapи coҳacини янaдa тaкoмиллaштиpиш чopa-тaдбиpлapи тўғpиcидa”ги ПФ-5349-coн Фaрмoни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги 2017 - 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5953-coн Фaрмoни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6079-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-6079-сонли Фармони билан давлат бошқарувида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
АКТ сектори ва воситалари тобора жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган экан, уларни инкор этиш ёки айланиб ўтиш ҳудди бир қадам олдинга, сўнгра икки қадам ортга ҳаракатланиш билан тенгдир. Чунки, АКТ соҳасидаги глобал чақириқларга тайёр бўлиш – давлат хизматлари ва иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини рақамлаштириш йўли билан шаффоф тизим яратилишини тақозо этади. Шунинг учун рақамлаштириш жараёнини авваламбор инсонлар ўзларидан бошлаши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Масалан, АКТ воситаларидан фаол фойдаланадиган кичик тадбиркор, ўз ресурсларини тежаб, самарадорликка эришиш билан бир вақтнинг ўзида унинг фаолиятига доир вебплатформаларни қандай ривожлантириш мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлади ҳамда жамоатчилик иштирокида “Рақамли Ўзбекистон 2030” лойиҳасининг компонентларини ишлаб чиқиш, ҳаётга татбиқ этишга кенг имкониятлар яратиб беради.
Бунда, нафақат тадбиркорлар, балки аҳолининг ҳар қандай қатламидаги шахслар фаол иштирок этиши мумкин, бироқ “рақамлаштириш” жараёни фақатгина давлат сектори томонидан татбиқ этилиб, унда жамоатчилик вакиллари, хусусий сектордаги АТ-мутахассислар иштирок этмаса, мазкур йўналишда амалга ошириладиган ислоҳотлар катта самара бермаслиги мумкин.
Кейинги масала юзасидан Алоқа объектларининг давлат кадастри хизмати бошлиғи Д. Седухин “Геоахборотга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти” ни марказ ходимларига тушунтириб ўтди.
“Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Алоқа объектлари давлат кадастри (АОДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
Қуйидагилар АОДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
АОДКни юритиш алоқа объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати:
АОДКни юритиш алоқа объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябридаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) ташкил этилган.