“Хавфсиз шаҳар” бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида давра суҳбати

Жорий йилнинг 4 май куни “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида “Хавфсиз шаҳар”га оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда “Хавфсиз шаҳар”га оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Ахборот хавфсизлиги ва криптология илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Ойдин Ахмедова маълумот берди.

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси бу видеокузатув ва аҳолининг техник хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чоралар ва аппарат дастурий воситалар, ҳамда уй-жой коммунал хўжаликлар ва бошқа объектларни ягона ахборот майдонида бошқариш комплексидир.

Мамлакатимизда “Хавфсиз шаҳар”га оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245 - сонли “Aхборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли “Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Aхборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сонли “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 966-сонли ”Самарқанд шаҳрида “112” ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғисида”ги Қарори;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги ПФ-5273-сонли “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони;

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 343-сонли ”Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар ва ягона технологик ёндашувни ташкил қилиш тўғисида”ги Қарори;

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2018йил 30октябрдаги ПҚ-3989-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғисида“ги Қарори;

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 688-сонли ”Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш буйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

Давра суҳбати интерфаол кўринишда қизиқарли ўтди.


Дата: 2021-05-05 05:37:58