«UNICON.UZ» ДУК Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан ҳадя тариқасида 3500 дан ортиқ китоб ҳамда 6015 дан ортиқ журнал, 634 дона Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тўпламлари, 97 дона Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатасининг янгиликлари топширилди. Улар орасида бадиий ва техник адабиётлар, хорижий луғатлар (инглиз, французс, немис), Ўзбекистон Республикасида (1970 йилдан 2020 йилгача) чоп этилган журналлар ҳам мавжуд.
«BILIM» ахборот-кутубхона маркази маъмурияти ва шахсан директори Ҳ.Қ. Каримова самимий миннатдорчилиги ва чуқур ташаккурини билдирди.
Совға қилинган китоблар албатта ўз китобхонини топишига ишонамиз!
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan