Жорий йилнинг 21 май куни “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида “Соҳага оид харидлар йўналиши бўйича қонун ҳужжатларининг маъзмун-моҳиятини тушунтириш” бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда “Давлат харидлари”га оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Харидлар ва хўжалик бўлими бошлиғи Юсупов Дониёр маълумот берди.
“Давлат харидлари” деганда товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш тушунилади.
Мамлакатимизда “Давлат харидлари”га оид қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472 - сонли “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 27 сентабрдаги ПҚ-3953 – сонли Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ги Қарори;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентабрдаги 833-сонли «Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812 сонли «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги 41-сонли «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори;
7. Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 22 апрелдаги 684-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қарори, жорий йилнинг 22 июль куни кучга киради.
Давра суҳбати мобайнида харидларга алоқадор бўлган бўлимлар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.