Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
Абдулла Нигматович, сизни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланганингиз ва муборак 60 ёшга тўлишингиз – юбилей сана билан “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси жамоаси самимий табриклайди!
Ватанимиз тараққиёти, кўп миллатли халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишларингиз ҳамда халқимиз маънавияти ва маданиятини юксалтиришдаги фидоийлигингиз, замонавий фан ва техника ютуқларини ҳаётга татбиқ этишдаги жонкуярлигингиз, кўп йиллик заҳматли, фидокорона меҳнатингиздан 30 мингга яқин соҳа ходимлари фахр-у ифтихор билан ғурурланади ва юксак эҳтиром билдиради.
Соҳа ходимлари ҳар доим Сизнинг соҳага бўлган эътиборингизни ҳис қилиб туради шу сабабли ҳам барча имкониятларини ишга солади.
Ушбу қутлуғ кунда Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга хотиржамлик ва файзу-барака тилаймиз.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2023 UNICON.UZ Barcha huquqlar himoyalangan