Жорий йилнинг 2 июнь куни “UNICON.UZ” - Фан- техника ва маркетинг тадкикотлари маркази давлат унитар корхонасида “Ижро интизомига риоя қилиш ва иш юритиш тартибига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш” бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги масала бўйича мулоҳазалар юзасидан “UNICON.UZ” ДУК директор ўринбосари С.Нажбиддинов давра суҳбатини очиб берди ва олиб борди.
Маърузачи Ф. Шамсудинова ижро интизомига риоя қилиш ва иш юритиш тартибига оид амал қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ёритиб берди.
Шу билан бирга маърузачи З.Оллаберганов “UNICON.UZ” ДУКда ҳужжат алмашинуви схемаси, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президетининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларнинг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш схемаси тўғрисида айтиб ўтди.
2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакиллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилиши белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan