Жорий йилнинг 9 июнь куни "UNICON.UZ" - Фан- техника ва маркетинг тадқиқодлари маркази давлат унитар корхонасида Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармонига оид бажариладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда Фармонда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш юзасидан устувор йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш борасида "Ўзбек тилини Интернет тармоғида оммалаштириш, унда муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловаларини яратиш, ўзбек тилини ўргатувчи компьютер дастурларини кенг миқёсда амалиётга татбиқ қилиш", "Ўзбек тилидаги матнлар таҳририга мўлжалланган компьютер дастурларини яратиш", "Давлат тилида яратилган дастурий таъминотларни ягона сертификатлаш ва стандартлаштириш хизматини жорий этиш", каби вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan