Ёшларни миллий қадриятларимиз, бой тарихимиз, урф-одатларимизга беписандлик руҳидан асрашимиз муҳим масалалардан биридир. Ёшлар миллий ўзлигини ва дунёни чуқурроқ англайдиган, замон билан ҳамнафас қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишишлари орқали жоҳил ақидапарастликнинг ғоялари ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Дарҳақиқат, маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаш вазифаси бугуннинг долзарб масалаларидан бири.
Худди шу мавзулар доирасида "UNICON.UZ" - Фан-техника ва маркетинг тадқиқодлари маркази давлат унитар корхонасида “Жаҳолатга қарши маърифат!” шиори остида маънавият соати бўлиб ўтди.
Йиғилишда "UNICON.UZ" ДУК Ёшлар масалалари бўйича етакчиси Дилмурод Дадамуҳамедов сўзга чиқиб, юртимиздан етишиб чиққан буюк олимлар, аллома ва мутафаккирлар, улуғ шоир ва адибларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссалари ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни “Оммавий маданият”нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш мавзуларида атрофлича тўхтаб ўтилди.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan