Давлат рамзининг қабул қилинганига 29 йил тўлиши муносабати билан "UNICON.UZ" - Фан- техника ва маркетинг тадқиқодлари маркази давлат унитар корхонасида “Давлат герби – мустақиллик тимсоли!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Йиғилишни ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи "Ali Sabriy" адвокатлик идораси адвокати Тургунов Маҳамадали Сабирович олиб бориб, роппа-роса 29 йил муқаддам — 1992 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганини таъкидлаб ўтдилар.
Эркин суҳбат тарзида ўтган тадбирда халқимиз ўзи истаган ҳамда танлаган йўл — озод ва обод Ватан, эркин ҳамда фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида яна бир муқаддас рамзга эга бўлгани, гербимиздаги ҳар бир ранг, чизиқ, белги теран рамзий маънога эга эканлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Мулоқот жараёнида қатнашувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳамда уларнинг та’рифлари, қабул қилиниш жараёни тоʻгʻрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб, давра суҳбатига файз киритишти.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan