Соҳага оид телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича давра суҳбати

Жорий йилнинг 24 июнь куни “UNICON.UZ” - Фан- техника ва маркетинг тадкикотлари маркази давлат унитар корхонасида “Соҳага оид телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш” бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала бўйича мулоҳазалар юзасидан “UNICON.UZ” – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директор ўринбосари С. Нажбиддинов давра суҳбатини очиб берди ва олиб борди.

Маърузачи С. Сайдиакбаров Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3275-сон рўйхат рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатининг мазмун-моҳиятини ёритиб берди, жумладан мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация операторлари, провайдерлари, дилерлари ва эшиттирувчилар билан фойдаланувчилар ўртасида шартнома (келишув) асосида тақдим этиладиган телефон алоқаси, таксофонлардан телефон алоқаси, қўриқлаш сигнализацияси аппаратурасини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот-маълумот, телеграф, маълумотлар узатиш тармоғи, Интернет, жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан симсиз фойдалана олиш, мобил алоқа, миллий ва халқаро роуминг, тижорат асосидаги кабелли, эфир, интерактив, IPTV (IP-телевидение), OTT (Over the Top) ва on-line телевидение хизматларини ташкил қилиш, шунингдек, улардан фойдаланиш, хизматларни кўрсатиш тартиби, шартлари ҳамда субъектларнинг жавобгарлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати интерфаол кўринишда савол ва жавоблар тариқасида давом этди.


Дата: 2021-07-06 07:16:19