Соҳага оид телевидение хизматларини кўрсатиш қоидалари бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мавзусида давра суҳбати

Жорий йилнинг 7 июль куни “UNICON.UZ” – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасида “Телевидение хизматларини кўрсатиш қоидалари бўйича қонун ҳужжатининг мазмун-моҳиятини тушунтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала бўйича мулоҳазалар юзасидан “UNICON.UZ” давлат унитар корхонаси директор ўринбосари У. Азимов давра суҳбатини очиб берди.

Маърузачи З. Хусанов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 июнда 2794-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини ёритиб берди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сонли «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ер усти (эфир) рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш тартибини белгилашлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати баҳс-мунозаларга бой қизиқарли тусда бўлиб ўтди.


Дата: 2021-07-09 06:18:47