Бугун Халқаро интернетсиз кун (International Internet-Free Day)

28.01.2019

Ушбу кун ҳар йили жаҳон интернет-ҳамжамияти томонидан январ ойининг сўнгги якшанбасида нишонланади. Мазкур байрамнинг асосий мақсади – ҳеч бўлмаганда бир кунга инсонларни тамоман компьютер ва глобал тармоқдан бироз чалғитиш, шу орқали ушбу кунни “реал” ҳаётда яшаш, бошқа инсонлар билан том маънода “жонли” мулоқот қилиш ёки инсонлар ушбу кунни интернет билан боғлиқ бўлмаган хоббиларига бағишлашларини назарда тутади.

Ушбу байрамнинг тарихи 2000-йиллардан бошлаб давом этиб келади. Айрим манбаларга кўра, унинг таъсис этилиши ташаббускори “Британиянинг ижтимоий кашфиятлар институти”, бошқаларига кўра эса – «DoBe.org»ни Британиянинг нотижорат онлайн-лойиҳаси ҳисобланади. Аниғи шуки, Халқаро интернетсиз куннинг ташкилотчилари айнан фаол интернет-фойдаланувчиларидир.

Манба: Ахборот хизмати

 


Дата: 2019-02-08 06:24:51