Ҳар бир соҳада бўлгани каби ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ҳам атамашунослик тизимини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Фан-техника тез суръатлар билан ривожланаётган ҳозирги вақтда янги технологияларга оид атамаларни тартибга солиш, уларнинг давлат тилида бир хилда изоҳланишини таъминлашга оид вазифалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “UNICON.UZ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси қошида 2002 йилда ташкил қилинган Атамашунослик ва луғатлар хизмати зиммасига юклатилган.
Бугунги кунда хизматнинг асосий вазифалари
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида қўлланиладиган атамаларни ва уларнинг таърифларини тизимлаштириш ва давлат тилида жорий қилиш;
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг янги ва устувор йўналишлари бўйича атамалар луғатларини ишлаб чиқиш;
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг корхона ва ташкилотлари томонидан давлат тилида ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларни атамашунослик экспертизасидан ўтказиш;
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ишлаб чиқилаётган норматив ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа турдаги ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг тўғри қўлланилиши юзасидан услубий ёрдам кўрсатиш.
Ўз фаолияти давомида хизмат қатор лойиҳаларни амалга оширди, жумладан:
Келгусида соҳанинг муҳим йўналишлари бўйича атамалар луғатларини ишлаб чиқиш, мавжудларини эса мунтазам равишда тўлдириб, бойитиб бориш режалаштирилмоқда. Атамашунослик ва луғатлар хизматида ишларнинг, юқорида баён қилинганлар асосида, янада пухта ва сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш касбий тафаккурни ривожлантиришда, фан ва таълимни ривожлантиришда муҳим ўрин касб этади.