30.01.2019
29-январь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Д.Серикбаэв номидаги Шарқий-Қозоғистон давлат техника университети ректори Ж.Шаймарданов билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Меморандумга асосан университетлар ўртасида таълим ва илмий фаолиятни ривожлантириш кўзда тутилган.
Учрашув доирасида Шарқий-Қозоғистон давлат техника университети ректори Ж.Шаймарданов бошчилигидаги делегация университет таълим тизими ҳамда мавжуд лабораториялар билан таништирилди.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan