“Polymedia Uzbekistan” лойиҳаси АВ саноатидаги - InAVation Awards халқаро мукофотига сазовор бўлди

07.02.2019

“Polymedia Uzbekistan” лойиҳаси АВ саноатидаги - InAVation Awards халқаро мукофотига сазовор бўлди.

Education номинациясидаги лойиҳа - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети.

2018 йилнинг май ойида “Polymedia” компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учун яратилган тизимлар комплексини тақдим этди. Лойиҳа доирасида университетнинг янги биносидаги ўқув, кутиш хоналари, компьютер синфи, шунингдек, катта мажлислар хонаси энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Мультимедия комплексининг муҳим жиҳати тақдимот, маъруза, лекциялар ўтказишга имкон берувчи энг оддий, енгиллаштирилган ва сўзга чиқувчи учун қулай бўлган шаклдаги интерфаол трибуналар бўлди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 17:29:58