Телекоммуникация техник воситаларни сертификатлаштириш

ТТВни сертификатлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва бажариш. 
Сертификатлаштирилган ТТВни ишлаб чиқариш ва барқарорлигини инспекция назорат қилиш. Сертификатлаштириш синов маркази телекоммуникация техник воситаларининг сертификатлаштириш синовларини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига тез ва сифатли ўтказиш имконини берадиган замонавий ўлчаш воситалари ва синов ускунаси билан жиҳозланган.

1-СОН «РАҚАМЛИ КОММУТАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ВА АБОНЕНТ ТЕРМИНАЛ УСКУНАЛАР» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лаборатория фаолиятига рақамли коммутация тиизимлари ва абонент терминал ускуналарини синовдан ўтказиш киради

2-СОН «ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ РАДИОТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига телекоммуникация  радиотехник воситалари синовдан ўтказиш киради.
 

3-СОН «РАҚАМЛИ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ ВА АЛОҚА КАБЕЛЛАРИ» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига рақамли узатиш тизимлари ва алоқа кабелларини синовдан ўтказиш киради

4-СОН «ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТЛАР» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига дастурий махсулотлар ва дастурий таъминотларнинг синовларини ўтказиш киради.

5-СОН «ЭЛЕКТРОМАГНИТ МОСЛАШУВ ВА ХАВФСИЗЛИК» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига  турли техник воситаларини электромагнит мослашув талабларига мувофиқлигига  таҳлил қилиш ва синов ишларини ўтказиш киради.