3-СОН «РАҚАМЛИ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИ ВА АЛОҚА КАБЕЛЛАРИ» СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Синов лабораторияси фаолияти соҳасига телекоммуникация техник воситаларининг қуйидаги турлари: тўлқин узунлиги бўйича сигналларни ажратиш билан спектрал зичлашнинг оптик узатиш тизимлари, синхрон рақамли иерархия узатиш тизимларининг ускунаси, плезиохрон рақамли иерархия узатиш тизимларининг ускунаси, электр таъминот тизимлари ва қурилмалари, аккумуляторлар ва аккумулятор батареялар, дизель генераторлар, ҳавони кондициялаш тизимлари, компьютерлар, модемлар, дастурий маҳсулотлар, оптик-толали алоқа кабеллари, муфталар ва уларга материаллар ва ҳ.к.нинг синовларини ўтказиш киради.